Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

санаш ҳар иккиси битта шахси ҳақида бошқа шахсга келган вақтдагина одил санашдан жароҳат яхши бўлиши мумкин. Аммо икки шахсга одил санаш ва жароҳатлаш етса, улардан бири қораланса, иккинчиси қораланмаса, бу жоиздир. Бундан айрим ровийлар баъзилар тарафидан эътиборга олиниши ёки олинмаслиги келиб чиққан.


Масалан, Абу Довуд, Аҳмад, Насоий, ибн Можжа ва Термизий Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилишганки: Бир киши Расулуллоҳ с.а.в.дан сўраб шундай дейди: «Эй Расулаллоҳ, биз денгизда кемада юрамиз. Ўзимиз билан олган сувимиз оз бўлади, сувни таҳоратга ишлатиб юборсак, ўзимиз чанқаб қоламиз. Денгиз сувида таҳорат олсак бўладими?» Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Унинг суви покдир. Ўлаксаси ҳалолдир». Бу ҳадисни Термизий Бухорий саҳиҳ деганини айтган. Уни бутун олимлар ўрганиб, қабул қилишгани учун ибн Абдул Бирр саҳиҳ деб ҳукм чиқарган, ибн Мунзир ҳам саҳиҳ деган. Муснад шарҳида ибн Асир шундай деган: «Бу ҳадис саҳиҳ, машҳур бўлиб, уни имомлар ўз китобларида баён қилганлар. Ҳадиснинг кишилари ишончлидир». Шофеъий бу ҳадисни санадида мен кимлигини танимайдиган кишилар бор, деган. Ибн Дақиқул Абд бу ҳадиснинг иллатланадиган жиҳатларини зикр қилган ва санадидаги номаълум шахсларни Саид ибн Салама, Муғира ибн Абу Бурдалар деган. Бир вақтда иккала ривоятчини айрим муҳаддислар таниқли одам деб билишган. Абу Довуд ҳам, Муғира маълум шахсдир, уни Насоий ишончли деган, деди. Ибн Абдул Ҳакам Муғирани Язид ибн Абу Муслим ўлдирилганидан сўнг Африка аҳли ўзларига волий қилишганини билдирди. Муғийра бош тортган, деди. Ҳофиз кимки бу ҳадиснинг ривоятчиси номаълум, танилмаган деб ўйласа янглишади, деди. Аммо Саид ибн Саламани эса Сафвон ибн Салим Саиддан қилган ривоятини Жулоҳ ибн Касирдан келтирган. Демак, кимки бу ҳадисни ёки Муғира ва Саидларнинг ривоятини ҳужжат қилса, ҳадиснинг ҳамда бу икки ровийнинг айрим муҳаддислар фикри бўйича эътиборга олинганлиги сабабли шаръий далилнинг ҳужжати бўлади.


Яна бир мисол, Аҳмад Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилади: «Мен эшитганманки, Расулуллоҳ с.а.в.дан қуритилган хурмони янги пишган ҳўл хурмога айирбошлаш мумкинми, деб сўрашди. Расулуллоҳ с.а.в. ёнларидаги одамлардан: «Янги хурмо қуритилса озайиб қоладими?» деб сўрадилар, одамлар: «Ҳа, озаяди» дейишди. Расулуллоҳ с.а.в. бундан қайтардилар». Бу ҳадисни Термизий саҳиҳ деган. Таҳовий, Табарий, ибн Ҳазм ва Абдул Ҳақлардан иборат жамоа эса ҳадиснинг санадида номаълум шахс, яъни Зайд Абу Ийёш бор, деб иллатлаганлар. «Талхис» китобида Аҳмад шундай дейди: «Дорқутний уни (яъни Зайд Абу Ийёшни) ишончли шахс, деди. Мунзирий ҳам: «Ундан ишончли кимсалар ҳадис айтишган ва имом Молик ҳам қаттиқ танқид қилиниши билан бирга унга таянган», деди». Кимки бу ҳадисни шаръий далил қилса ёки Абу Ийёшнинг ҳадисини далил келтирса, бу шаръий далил ҳисобланади.

 

Яна бир мисол, Абу Саиддан Аҳмад, Абу Довуд ва ибн Можжа ривоят қиладилар: Расулуллоҳ с.а.в.нинг шундай деганларини эшитдим: «Икки эркак ҳожатга авратларини очган ва бир-бирлари билан гаплашган ҳолда

 

230-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260